Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга байрам табриги йўллади
Фото: EPA
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган Янги йил табригида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатлари муваффақиятли ривожланиб бораётганлигини таъкидлади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
«Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳарбий-техника йўналишларида, қишлоқ хўжалиги ва тинч атом соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилди», дейилади Россия президентининг табрик мактубида.
Путин шунингдек, Россия ва Ўзбекистоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида барча йўналишларда икки давлат манфаатларига тўлиқ жавоб берадиган, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ўзаро манфаатли муносабатлар бундан буён ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026