Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антиквар автомобиллар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади
Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсад қилинган.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
- очиқ конларда (карерларда) ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари давлат рўйхатидан ўтказилади;
- умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган N3 ва O4 тоифадаги юк ташувчи ва махсус транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда (карер) ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари, шунингдек, антиквар автомобиллар учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили март ойида “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ўтказиб боради.
Мавзуга оид
13:47 / 04.12.2025
Россияда янги машиналар сотуви бир йилда 17,8 фоизга тушиб кетди
17:00 / 03.12.2025
Leapmotor, GAC Aion ва АITO энди расман Ўзбекистонда, фақат Evolution Motorsʼда!
19:00 / 02.12.2025
BYD аккумулятор тизимидаги хавфли нуқсон туфайли қарийб 90 минг автомобилни қайтариб олади
12:24 / 29.11.2025