Жаҳон | 19:47 / 16.07.2019
10352
1 дақиқада ўқилади

Франция экология вазири ҳашаматли зиёфатлар ҳақидаги мақоладан сўнг истеъфога чиқди

Франция экология вазири Франсуа де Рюжи истеъфога чиқди, деб хабар берди BFMTV. Бундан бир оз аввал Mediapart нашри де Рюжи миллий ассамблея спикери лавозимини эгаллаб турган 2017 йил июндан 2018 йил сентябргача бюджет ҳисобидан ҳашаматли зиёфатлар уюштиргани ҳақида мақола чоп этганди.

Нашрнинг ёзишича, у Лассэ қалъасидаги спикерлар қароргоҳида ўнлаб маротаба зиёфат берган. Меҳмонларга лобстерлар ва бир шишасининг нархи 500 (Mouton-Rotschild) ҳамда 550 евро турадиган ( Château Cheval-Blanc) винолар тортилган. У шунингдек, хизмат аппартаментлари таъмири учун бюджетдан 63 минг евро сарфлаган ва эҳтиёжи бўлмаса ҳам имтиёзли ставкада муниципал уй олган.

Истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасида де Рюжи ОАВ унга қарши ҳужум бошлаганини ва ўзини ҳимоя қилиш зарурати унга ишлашга халақит бераётганини ёзган.

Мавзуга оид