Ўзбекистон | 13:25 / 08.04.2023
11797
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббиёт ва инновация» халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилди

Бугунги кунда давлатимиз томонидан тиббий илм-фан ва таълим соҳасига чуқур эътибор қаратиб келинмоқда. Талабаларда профессионал кўникмаларни шакллантириш ва касбга йўналтириш ишларини такомиллаштириш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббиёт ва инновация» халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилмоқда.

Фото: Тошкент давлат стоматология институти

Ушбу олимпиадада Тошкент тиббиёт академияси ва филиаллари, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон, Бухоро ва Қорақалпоғистон тиббиёт институтлари, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, шунингдек, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбойжон давлатларининг етакчи тиббий олий таълим муассасаларининг даволаш, стоматология, педиатрия ва тиббий – педагогик таълим йўналишларининг 500 дан ортиқ талабалари иштирок этмоқда.

Олимпиада мусобақалари ОТМ видеотақдимотлари, илмий-амалий конференция, стоматология ва даволаш иши, фундаментал фанлар, виртуал тиббиёт йўналишларини ва ижодий чиқишлар каби 41 ортиқ танловларни ўз ичига олади.

Мазкур танловларни баҳолашда МДҲ етакчи таълим муассасалари 50 ортиқ профессор – ўқитувчилари ва республика илмий марказлари мутахассислари ҳакамлик қилишмоқда.

Фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимизнинг асосий пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Янги конституцияси бўйича референдум остонасида ўтказилаётган олимпиада стоматология институти жамоаси учун қўшалоқ байрамга айланди.

Олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, бўлажак шифокорларни ўз билим ва кўникмаларини пухта эгаллаб, юртимиздаги туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтаршга, кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланадилар. 

Тошкент давлат стоматология институти Матбуот хизмати

Мавзуга оид