Сардор Раҳимхоннинг «Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси 3 мингдан ортиқ оилага ёрдам берди
Сардор Раҳимхон бошчилигида ташкил этилган «Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси ҳам кўплаб ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсонлар етиб боришида сабабчи бўлиб келмоқда.
#ЮракAмри хайрия-инсонпарварлик лойиҳаси
Хайрия-инсонпарварлик лойиҳаси давомида 3000га яқин оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
«Инсоният бошига, айниқса халқимизнинг бошига келган бу синов даврида ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламни, бевалар, ногиронлиги борларга ёрдам қилиш мақсадида ташкил этилган #Юракамри лойиҳаси ҳам қанчадан-қанча оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, уларни дуоларини олишмоқда.
Бу – сиз яхшиларнинг лойиҳангиз. Aйниқса тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва спортчилардан фаолроқ бўлишингизни сўраб қоламиз. Нима маҳсулот бўлишидан қатъи назар, эҳтимол ўша маҳсулот кимнингдур оғирини енгил қилар. Хоҳласангиз ўз кўзингиз билан кўришингиз ёки маҳсулотларни топшириш жараёнида қатнашишингиз мумкин. Бизни фақат бир манфаат – Aллоҳнинг розилигига эришиш бирлаштиради», – дейди лойиҳа ташкилотчиси Сардор Раҳимхон «Aжр» телеграм каналидаги чиқишида.
Ҳозирда #ЮракAмри лойиҳаси вакиллари «Ўзэскпоцентр»да барча дезинфекция қоидаларига амал қилган ҳолда эҳсонларни ўз эгаларига етказиб бермоқда. Лойиҳа ҳақида қўшимча маълумотларни телеграмдаги «Aжр_ислом» каналидан олиш мумкин.
Қувонларлиси шуки, халқ бошига синов келганда, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, ногиронлиги бор оилалар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар оладиган, уларга ўз холис хизматларини қилаётган ана шундай қаҳрамонларимиз бор.
Яна бир муҳим жиҳат шуки, хориждаги кўплаб ватандошларимиз ҳам ўз ёрдамларини аяшгани йўқ. Улар ўзи олисда бўлса-да, юрагининг бир парчаси бўлмиш ватанидаги ватандошларига қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда.
Пластик карта орқали пул туширмоқчи бўлганлар учун:
UzCard, PayMe, Click:
8600 3104 0422 0113
СберБанк:
4276 3800 2920 3622
Нақд пул ёки озиқ-овқат етказиб бериш учун ҳомийларга:
Тел +99890-908-44-46
Муҳтож оилалар учун:
Тел +99893-398-82-88
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024