Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
Тошкент вилояти ИИББ Рамазон ойи муносабати билан фуқароларни интернет орқали содир этилаётган фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди. Мониторинг ҳамда фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Instagram тармоғида хайрия ниқобида пул ўзлаштириш ҳолати фош этилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълум қилишича, Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс (М.Д.) Instagram ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилган.
Қайд этилишича, гумонланувчи асл видеолардаги банк карта рақамларини ўзгартириб, ўрнига бошқа карта маълумотларини жойлаштирган. Шу йўл билан фуқаролар томонидан эҳсон мақсадида юборилган пул маблағлари унинг қўлига тушган ва ўзлаштириб келинган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу шахс 2025 йил октябрь ойидан фош этилгунга қадар онасига тегишли банк картасига қарийб 2 минг транзакция орқали жами 161 миллион сўм маблағни туширган ҳамда уни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026