Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун 367 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд вилояти Нарпай туманида қарздор ота фарзандлари вояга етгунча бўлган муддатни ҳисоблаб 367 миллион 690 минг сўм алимент пули тўлаган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2020 йил 12 августдаги қарорига асосан қарздор Р.Х.дан ундирувчи Ф.Қ.га бир нафар фарзандининг таъминоти учун даромаднинг тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан МИБ Нарпай туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан қарздор отанинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш кераклиги инобатга олиниб, МИБ ходимлари қарздор А.К. билан суҳбат ўтказган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди вояга етгунига қадар бўлган муддат учун ҳисобланган 367 миллион 690 минг сўм пулни тўлаб берди. Шундан сўнг, мазкур суд ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.
Мавзуга оид
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
08:50 / 13.11.2025
Самарқандлик аёл эрини қамоқдан чиқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади
15:22 / 04.11.2025
Фарғонада ота алимент бўйича чиққан жанжал оқибатида хотини ва 2 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
11:09 / 09.10.2025