Паст Дарғом туманида ноодатий ҳолат қайд этилди. Бир хонадонда истиқомат қиладиган оилада аёл суд тартибида алимент ундирган. Навбатдаги жанжалдан кейин эр алимент тўланмагани учун 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Турмуш ўртоғисиз рўзғор юритиш мушкуллашгач, аёл алимент бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаб берди ва бешинчи куниёқ судга мурожаат қилди. Суд қарорни бекор қилди ва эр озодликка чиқарилди.

Ҳозирги пайтда томонлар ярашгани, болалар тарбияси билан банд экани маълум қилинган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Жалолиддин Шербоев ахборот берди.