Жамият | 12:00 / 31.05.2021
11683
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Samsung компаниясининг янги WindFree™ кондиционери шамол ва елвизаксиз совитади

Samsung компанияси Ўзбекистон бозорида янги, WindFree™ технологияси билан ишлайдиган кондиционерларни тақдим этади.

Ёзги иссиқ ҳақидаги тасаввурни ўзгартириш вақти келди. Кириб келаётган мавсум энди қизиган, жазирама ва дим бўлмайди. Ёзни янги Samsung WindFree™ кондиционерлари билан кутиб олинг. Шамол ва елвизаксиз салқинлик – ҳаво исиб кетиши билан, ҳар бир киши бу ҳақда орзу қилади. Ва Samsung компанияси бу тилакни усталик билан амалга оширди.

Янги сплит-тизими моделларини яратишда WindFree™ инновацион совитиш технологияси қўлланилган. Июнь ойида бозорларимизга кириб келадиган ушбу кондиционерлар ўзида замонавий дизайн, қулай ишлаш режими ва паст энергия сарфини мужассам қилади. Тунда кондиционерингиз ишлаётганини ҳатто эшитмайсиз, ҳамда сокин ва хотиржам уйқудан завқланасиз.

WindFreeтехнологияси билан шамолсиз салқинлик

Дўкон, офис ёки уйда эсиб турган совуқ ҳаво оқимидан пайдо бўладиган ёқимсиз ҳис, эҳтимол, ҳар биримизга танишдир. Иссиқ ҳавода бундай йўналтирилган паст ҳароратли ҳаво оқими соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун Samsung компанияси WindFree™ технологиясини ишлаб чиқди – энди салқинлик имкон қадар қулай бўлиб, терида кескин совуқ ҳиссини туғдирмайди.

Samsung кондиционери ҳаво оқимини 23000 дона митти туйнукчалардан тарқатади. Ҳар қандай ўлчамдаги хоналар бир текис, дам олиш ёки ишлаш ноқулай бўлган, совуқ зоналар яратмай совитилади. Мазкур технологиянинг шубҳасиз афзалликларига қуйидаги имкониятларни киритиш мумкин:

  •  AI (Сунъий Идрок) ёрдамида автоматик совитиш. Ишлаш режими автоматик режимда қурилманинг ўзи томонидан, қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда, танланади: намлик, ҳарорат, хона ўлчами.
  • “Сокин ухлаш” режими. Тунги вақтда ҳароратни автоматик бошқариш тизими ухлаш ва дам олиш учун мақбул муҳитни сақлаб туради.
  • Қисқа вақт ичида совитиш. AR9500T сплит-тизими олдинги моделлар билан таққослаганда, каттароқ диаметрга эга вентилятор (15% га), ҳавони кенгроқ майдондан тортиш қурилмаси (18% га), янада кенгроқ қопқоқлар (31%) билан жиҳозланган. Салқин ҳаво янада узоқроқ, янада текис равишда тарқалади.
  • Автотозаланиш. Уч босқичли ўзини тозалаш тизими намликни бартараф қилиб, ҳавони чиқаради, ҳамда бактериялар ва ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Samsung WindFree кондиционери – янги тежамкор ечим

Электр энергиясини тежаш мақсадида, AR9500T сплит-тизимида неодимли магнитлар ва овоз пасайтирадиган мосламаси бўлган рақамли инверторли компрессор ўрнатилган. Товушсиз ишлаш қобилияти билан бирга, кондиционер яхшиланган ишчи манбага эга. WindFree™ режимида энергия сарфининг қисқариши 77 фоизгача етади, бу эса оила бюджети учун аҳамиятли тежамкорликдир.

Қурилманинг ишлашини бошқариш учун смартфонингиз ва SmartThings мобиль иловасидан фойдаланиш мумкин. Бир тугмани босиш орқали, уйнинг исталган жойидан тизимни бошқарар экансиз, қимматли вақтингизни тежайсиз. Бунинг учун сунъий идрок тизимига тегишли параметрларни белгилаш зарур, у мақбул созламаларни таклиф қилади ва ташқаридаги ҳароратдан қатьи назар, уйда қулайлик яратади.

Samsung замон билан ҳамнафас қадам ташлайди

Samsung компаниясининг инновацион ечимларни киритиши туфайли, харидор функционал, тежамкор ва замонавий кондиционерга эга бўлади.

  • Easy Filter Plus ҳаво фильтри осонгина ечиб олинади ва тозаланади. Фильтрнинг бактерияларга қарши қопламаси ҳаво орқали ифлосланишдан ҳимоя қилади;
  • Шовқинсиз ишлаш WindFree™ паст тезликда совитиш технологияси орқали таъминланади;
  • DuraFin материалидан ясалган вентилятор занглаш (коррозия)га бардошли хусусиятларга эга;
  • Иссиқлик алмаштирувчи мосламанинг ишлаш тавсифлари яхшиланди;
  • Конденсатор занглашдан ҳимояланган;
  • Triple Protector Plus технологияси электр энергиясидаги кескин сакрашларнинг олдини олиб, турғун ишлашни кафолатлайди.

AR9500T кондиционери турлича қувват кўрсаткичлари билан икки хил вариантда тақдим этилади:

  • AR12ASHCBWKNER;
  • AR18ASHCBWKNER.

Ўзбекистондаги харидорлар тез орада янги моделларни харид қилиш имконига эга бўладилар. Янгиликларни кузатиб боринг, ҳамда сотувлар бошланишини ўтказиб юборманг. Ёзни қулайлик билан кутиб олинг!

WindFree™ кондиционерининг имкониятлари ва техник тавсифлари билан қуйидаги ҳавола орқали яқинроқ танишиб чиқишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Веб-сайт: samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид