Фан-техника | 19:00 / 29.08.2024
3926
7 дақиқада ўқилади
Реклама

AI телевизорлар ҳақида тасаввурни ўзгартириб юборувчи инновацияларда муҳим бурилиш

Телевизорнинг инсониятга таъсирини номуносиб баҳолаб бўлмайди. Яқин ўтмишда оиладаги ўзаро муносабатлар телевизор атрофида шаклланар эди. Телевизор эгаси бўлиш ҳам фахр, ҳам фаровонлик рамзи эди. Тасвир сифатини такомиллаштирувчи технологиялар чиқиб борган сари телевизорлар медиа ва контент индустриясининг ўсишида катта рол ўйнади.

Samsung Electronics деворга ўрнатиладиган телевизорлар ва смарт телевизорларни оммалаштириш орқали одамлар ҳаётини ўзгартирди. Узоқ вақтдан бери телевизор техник ва дастурий таъминотида инновациялар етакчиси бўлган Samsung ҳозирда томоша ҳиссини чекловчи тўсиқларни енгиб ўтиш ва экранларнинг кейинги авлодини аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқда.

Су Ёнг, Samsung Electronics Visual Display Business президенти ва раҳбари

AI экранлари кундалик ҳаётни қандай ўзгартирмоқда?

Бугунги ўзаро гипербоғланган даврда AI телевизор сунъий интеллект билан таъминланган ақлли уй тизимининг марказига айланади, чунки у қурилмаларни улаш, бошқариш ва назорат қилиш учун истеъмолчиларга янада ноёб таассуротлар берувчи янги даражадаги қулайликларни тақдим этади. Сунъий интеллектли уй учун буйруқ маркази сифатида хизмат қилувчи AI телевизор фойдаланувчиларга уланган қурилмаларни осонгина кузатиш ва бошқариш имконини беради, улар Calm Onboarding технологияси орқали SmartThings экотизимига автоматик равишда интеграция қилинади.

Уланган маиший техникалар ҳолатини бир қарашда аниқлаш учун фойдаланувчилар Samsung AI телевизорларидаги Daily Board’ни очса бўлгани. Катта экран уй бўйлаб ўрнатилган қурилмаларнинг ҳолатини кўрсатиш учун 3D харита кўринишини (3D Map View) тақдим этади. Шу билан бирга, масофадан туриб чироқлар ёки кондиционерни ўчириш орқали энергия сарфини тежаш мумкин. Камералар ва датчиклар уйни узоқдан кузатишни таъминлайди. Шунингдек, фойдаланувчилар уй ҳайвонларини ўйнатиши учун видеолар ижро этиши мумкин.

▲ 8K NQ8 AI Gen3 процессори узлуксиз томоша ҳиссини бериш учун AI товуши, AI тасвири ва сунъий интеллектни оптималлаштириш функцияларини бирлаштиради

Қўшимча сифатида, AI телевизорлари фойдаланувчиларга ўзларини стадион, кинотеатр ёки концерт залида биринчи қатордаги VIP ўриндиқларда ўтиргандек ҳис қилишлари учун ультра катта, юқори аниқликдаги томоша ҳиссини тақдим этади.

Neo QLED 8К телевизори тақдим этадиган 8К AI Upscaling Pro орқали фойдаланувчилар 8К даражасида SD/HD/Full HD юқори аниқликдаги тасвирлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. AI Motion Enhancer Pro спорт контентини янада реал ва иммерсив қилади. Шу билан бирга, Active Voice Amplifier Pro фон мусиқаси остида фильмдаги диалогдан тортиб, оломоннинг олқишлари остида спорт бошловчиси шарҳларигача фойдаланувчиларга ҳар бир сўзни аниқлик билан эшитишга ёрдам беради. Ушбу хусусиятлар билан дунё AI уй кинотеатри ва AI уй спорт стадиони даврига ўтмоқда.

Бундан ташқари, AI телевизорларни ҳар қандай жисмоний ҳолатга эга одамлар учун янада қулайроқ қилишга ёрдам беради. Оптик белгиларни аниқлаш технологияси эшитиш қобилияти суст фойдаланувчилар учун жонли равишда овозни субтитрларга айлантиради. Шунингдек, Relumino Mode кўриш қобилияти суст фойдаланувчилар учун контраст, ёрқинлик ва контурларни кучайтириш орқали экрандаги контентни кўримли қилади.

AI экранлари AI уйларнинг эволюциясига йўлбошчилик қилади

AI телевизорлари янги қулайликларни — анъанавий телевизорлар билан тасаввур қилиб бўлмайдиган имкониятларни яратишга имкон беради. Шу мақсадда AI уйлари Samsung’нинг Tizen операцион тизими билан ривожланади.

AI глобал маиший техника бозорида маҳсулотларни бир-биридан ажратиб турувчи муҳим хусусиятга айланиб бораётган экан, операцион тизимлар сунъий интеллектни телевизорларга киритишда калит вазифасини ўтайди.

2015 йилдан бери Tizen операцион тизими юз миллионлаб ақлли телевизорларни қўллаб-қувватлаб келди ва уларнинг эволюциясига йўлбошчилик қилди. Платформанинг аъло даражада ишлаши туфайли Samsung ўз имкониятларини телевизор техник таъминотидан дастурий таъминотга ўтказди.

2015 йилда ишга туширилганидан бери Tizen ақлли телевизорлар учун доминант операцион тизимга айланди

SmartThings ва Tizen OS билан жиҳозланган Samsung AI телевизорлари фойдаланувчиларнинг диди ва турмуш тарзига кенгроқ мослашиб бора олади. Маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш платформаларини ажратиб турувчи чегаралар йўқ бўлиб кетади ва “Қурилмага асосланган платформа инновациялари даври” бошланади. Tizen операцион тизимининг доимий янгиланиши эса келажакда янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

AI телевизорлари томонидан тақдим этиладиган ушбу шахсийлаштирилган ва мослаштирилган хусусиятларнинг калити бу қурилмадаги сунъий интеллект, бошқача қилиб айтганда, булутга уланишни талаб қилмайдиган, телевизор ичига ўрнатилган AI. Ушбу технология булутга асосланган AI’га қараганда хавфсизроқ, чунки шахсий маълумотлар серверга юборилмайди.

Бунинг устига, Samsung’нинг хусусий хавфсизлик ечими бўлган “Samsung Knox” ҳам қурилмалар ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилар экан, фойдаланувчилар хавфсиз AI уйдан бехавотир баҳраманд бўлишлари мумкин.

AI келажаги истеъмолчилар учун нимани англатади?

AI’нинг тезкор суръатлардаги эволюцияси кўплаб ижтимоий, ахлоқий, иқтисодий ва ҳуқуқий муаммоларни юзага келтириб чиқаради. Бироқ, охир-оқибат, сунъий интеллект истеъмолчилар учун кўпроқ қиймат берадиган тарзда ривожланади.

Samsung фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини тушуниш, уларга жавоб бериш ва мослашиш орқали сунъий интеллект экранлари билан янги ҳаёт тарзини яратишга интилади. Бунинг ҳаммаси илгари имкони бўлмаган янгича экран технологиясини яратиш учун.

Мулоқот пайтида тил тўсиқларини енгиб ўтишми, контент тавсияларини тақдим этишми ёки маиший техникани бошқаришми, нима соҳа бўлмасин, AI аллақачон бутун ҳаётимизга таъсир қилмоқда. AI экранларини доимий такомиллаштириш орқали Samsung AI уйда янада қадрли кундалик ҳаётни яратади.

Батафсил маълумот ва бошқа янгиликлар Samsung Newsroom O‘zbekiston'га ташриф буюринг.

Реклама

Мавзуга оид