Жамият | 09:09 / 13.02.2022
3649
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда қор кўчиш хавфи 14 февралгача сақланиб қолади

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи 14 февралгача сақланиб қолишини маълум қилди.

12 февраль соат 08:00 дан 13 февраль соат 08:00 гача ушбу ҳудудда қор кўчиш хавфи эълон қилинганди. Вазирлик қор кўчкиси хавфи 14 февраль соат 08:00 гача сақланиб қолишини маълум қилди.

«Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дея огоҳлантиради ФВВ.

Мавзуга оид