Спорт | 04:42 / 31.05.2023
58257
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёшлар жамоаси Исроилдан 90+7-дақиқада тўп ўтказиб, жаҳон чемпионатини тарк этди

Фото: УФА

Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон U-20 жамоаси чоракфиналга чиқиш учун Европа вице-чемпиони Исроилга қарши майдонга тушиб, 90+7-дақиқада тўп ўтказиб юборди ва мусобақани тарк этди. 

Исроил 3 июн кунги 1/4 финалда Бразилия-Тунис жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. 

ЖЧ U-20. 1/8 финал
Ўзбекистон — Исроил 0:1

30 май, «Мальвинас Аргентинас»
Гол: Ҳалайли (90+7). 
Ўзбекистон U-20 — Асрор Кенжаев, Абубакр Ашуров, Абдуқодир Ҳусанов, Жаҳонгир Ўрозов, Зафармурод Абдураҳматов, Диёр Ортиқбоев, Беҳруз Асқаров (Нодир Абдураззоқов, 68), Саидафзал Аҳроров (Маҳмуд Маҳамаджонов, 68), Шерзод Эсанов, Аббос Файзуллаев, Шаҳзод Неъматжонов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 59). 
Исроил U-20 — Зарфати, Феинголд, Лемкин, Исраелов, Ревиво, Мадмун, Нави (Канчеполски, 56), Сениор (Ҳалайли, 56), Кассус (Иброҳим, 80), Лугаси (Шибли, 46), Тургеман (Эдри,  90+9).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид