Кўчмас мулкни бирлаштириш ва бўлиш тартиби белгиланди
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш учун шахс ЯИДХП, ДХМ ёки Кадастр агентлиги сайти орқали ариза йўллайди. Давлат кадастрлари палатаси филиали 10 кун ичида жойига чиққан ҳолда кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади.

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» қонуни қабул қилингани муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
кўчмас мулкни бўлиш ҳамда бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари.
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш учун шахс ЯИДХП, Давлат хизматлари маркази ёки Кадастр агентлигининг веб-сайти орқали ариза йўллайди. Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали 10 кун ичида жойига чиққан ҳолда кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганиб, абрис тайёрлайди ва кўчмас мулкнинг янги чегараларини белгилаш ҳақида далолатнома тузади.
Далолатнома кўчмас мулкларнинг мулкдорлари томонидан ЭРИ орқали тасдиқланади ва далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) бўлимига юборилиб, бўлим томонидан 3 кун ичида келишилади. Келишилган далолатнома мурожаатчига юборилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди

07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти

10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади

09:12 / 14.09.2024