Ўзбекистон | 07:50 / 24.10.2024
3953
1 дақиқада ўқилади

Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти

Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилмоқда. 

Унга кўра, айрим қонун ҳужжатларига, жумладан, давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Аввалроқ “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган эди. Ҳужжат давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. 

Қонун давлат мулкига эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тартибини, бошқарув органларига бўлган талабларни, давлат мулки реестрини юритиш ва маълумотларни ошкор этиш тартибини белгилайди.

Мавзуга оид