SamAuto пикаплар қаторини янгилади: travel-квест финали ва ISUZU D-MAXʼнинг бутунлай янги авлоди тақдимоти
Жамоалар уч ой давомида бош соврин учун кураш олиб бордилар ваниҳоят, асосий саволга жавоб топилди: янгиланган ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапи кимга насиб қилди?
25 ноябрь куни Тошкентда D-MAX quest кенг кўламли квестининг финали бўлиб ўтди. Бу SamAuto компанияси томонидан Ўзбекистон ҳудудида ўтказилаётган иккинчи travel-квести ҳисобланади. Бу йил қатнашиш учун 2200 киши ариза топширди, тўлиқ рўйхатдан ўтган жамоалар сони эса 209 тага етди.
D-MAX quest финали
Уч ой давомида қатнашчи жамоалар бош соврин учун кураш олиб бордилар ва жамоавий ишлашга, «қулайлик ҳудудидан» чиқишга ўрганишди, мантиқ ва чаққонликка оид топшириқларни бажардилар. Синовлар қатнашчилар аниқлаб, топиб боришлари керак бўлган манзилларда ўтказилди. Бу давр давомида жамоалар Янгиобод тоғларида, Сармишсой дарасининг қадимий қояларида, Тузкон тузли кўли соҳилларида, Чингизхон каньонидаги Марсникига ўхшаш манзараларда учрашдилар.
Лойиҳанинг расмий ҳомийси Ипак Йўли банки, ахборот ҳамкорлари эса – UzReport телеканали ва Repost.uz нашри бўлди, шунингдек лойиҳани Total ва Megamix қўллаб-қувватлади.
Финалгача иккита энг матонатли, мақсадга интилган ва баҳамжиҳат жамоалар етиб келди: «Бригада» ва «Koryoin». Қизғин кураш билан ўтган иккинчи D-MAX questʼда «Koryoin» жамоаси ғалабa қозонди.
Янги авлод ISUZU D-MAX пикаплари
Тадбир янги авлод пикапларининг тақдимоти билан бошланди: бу йил SamAuto меҳмонларга кенгайтирилган ранг палитрасидаги ISUZU D-MAX IRBIS LS/LSE, ISUZU D-MAX OKSUS/OKSUS LS ва ISUZU D-MAX SAHAR янги модификацияларини тақдим этди. Айнан конвейердан эндигина чиққан, full-комплектациядаги ёрқин-оловранг ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапига ғолиб жамоа эга бўлди.
ISUZU D-MAX пикаплари Самарқанддаги улкан SamAuto автозаводида чиқарилади, у Ўзбекистондаги юк автомобиллари, махсус техника ва йўловчи транспорт воситалари ишлаб чиқаришнинг етакчиларидан бири саналади.
“ISUZU D-MAX пикаплари бу – энг яхши дўст ҳамда ҳар куни ва ҳар қандай вазиятда: шаҳар шароитида, қишлоқ хўжалигида, йўлсиз тоғларда бебаҳо ёрдамчидир. Ишончли ва манёврчан автомобил экин экиш ёки йиғиштириш мавсумида, боғда ёки далада тенгсиз. Бундай даражадаги машина билан узоқ муддатли автосаёҳатга отланиш, тоғга чиқиш ёки мамлакатиздаги ностандарт сайёҳлик манзилларини зиёрат қилиш мумкин. Бугун биз ISUZU D-MAXʼнинг бешта комплектациясини тақдим этдик, улар маҳаллий йўл ва иқлимнинг эксплуатацион шароитига ажойиб тарзда мослаштирилган. Янги пикапларнинг асосий афзалликларидан бири кафолат бўлиб қолади: у икки йилга ёки 100 минг км юришга берилади; асл эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материалларидан фойдаланилганда, сервислараро интервал 20 000 кмни ташкил қилади. Аминмизки, квест финали ва янгиланган моделлар тақдимоти Ўзбекистонда пикаплар тарихининг янги босқичининг ёрқин бошланиши бўлади”, - деди бош директор ўринбосари Илҳомжон Ярашев.
2023 йилги янгиланган, модернизацияланган энергиясиғимли осмага эга ISUZU D-MAX пикаплари анча технологик қулай ва юмшоқ бошқариладиган бўлди, натижада рулни бошқаришда бутунлай бошқача ҳислар қамраб олади. Техник хусусиятларига кўра, автомобил бозордаги бошқа автолардан кучайтирилган аэродинамикаси, қудратли двигатели, юқори ўтувчанлиги (кечув чуқурлиги – 800 ммгача), оширилган юк кўтарувчанлиги, катта сиғимга эгалиги, ҳар қандай йўлда яхши бошқарилиши билан яққол ажралиб туради.
ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапида кўп функцияли борт компютери, диагонали 9 дюймли мультимедиа тизими ва ҳажмли овозга эга янги мусиқа тизими пайдо бўлди. Хавфсизликка катта эътибор берилган. Автомобил IDAS инновацион пакети билан таъминланган, у пикап ҳайдовчиси ва йўловчилари учун ҳар томонлама ҳимояни таъминлайди. Унга қуйидаги тизимлар киради:
● автоном шошилинч тормозланиш — тўқнашувнинг олдини олиш ёки оқибатларини камайтиришга ёрдам беради;
● кўринмас зоналар мониторинги — кўринмас жойлардаги автомобилларни аниқлайди ва ҳайдовчига хабар беради;
● мослашувчан круиз-назорат — автоматик равишда автомобил тезлигини бошқаради, автомобиллар орасида берилган масофани ушлаб туради;
● олд томондан тўқнашув ҳақидаги огоҳлантириш — автомобилдан олдиндаги йўл ҳаракати қатнашчиларини кузатиб боради ва тўқнашиш хатари ҳақида огоҳлантиради;
● эгаллаб турилган йўл кесимидан чиқиш ҳақида огоҳлантириш — ҳайдовчини автомобил йўлдан четга чиқишида хабардор қилади;
● бурилишдаги автоном тормозланиш — йўлларни кесиб ўтишда юзма-юз яқинлашиб келаётган автомобил ва у билан муқаррар тўқнашишда фаоллашади;
● орқадаги кесишмали ҳаракатланиш мониторинги — орқага юришда масофани назорат қилади, чап ёки ўнгдан объект яқинлашишида визуал ва овозли огоҳлантиришни таъминлайди.
Тўрт тактли дизел двигателига эга, ишончли ва тезкор ISUZU D-MAX классик йўлтанламаслари йўлсиз жойларда, қишлоқ ва шаҳар йўлларида юришга мўлжалланган. Ердан оралиқнинг катталиги ва 6 босқичли узатмалар қутиси ҳайдовчига рулда ўзини максимал дадил ҳис қилиш имконини беради.
ISUZU D-MAX пикапларини харид қилиш масалалари бўйича дилерлик марказларига ёки +998 78 140-80-00 телефон рақами орқали SamAuto Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
D-MAX quest босқичлари фото ва видеосини SamAuto Instagram саҳифасида ва YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
17:00 / 31.10.2024
SamAuto “Komtrans Tashkent 2024” кўргазмасида Ўзбекистондаги энг янги паст полли автобус прототипини тақдим этди
19:00 / 23.10.2023
SamAuto'дан D-MAX quest иштирокчилари: «Энди ҳатто арзимаган саъй-ҳаракатлар ҳам дунёни ўзгартира олишига амин бўлдик»
15:15 / 19.12.2022
UzAuto'га субсидия 3,5 баробарга ошади
17:04 / 19.11.2020