Ўзбекистон | 17:00 / 31.10.2024
7088
5 дақиқада ўқилади
Реклама

SamAuto “Komtrans Tashkent 2024” кўргазмасида Ўзбекистондаги энг янги паст полли автобус прототипини тақдим этди

SamAuto Тошкентда бўлиб ўтган йирик Ўзбекистон ва Марказий Осиё юк ва тижорат транспорти кўргазмасида янги тўққиз метрли автобуснинг прототипини тақдим этди.

Фото: SamAuto

Ўзбекистондаги етакчи тижорат автомобиллар ишлаб чиқарувчиси – Самарқанд автомобил заводи (SamAuto) Тошкентда 23-25 октябр кунлари CАEх кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтган “Komtrans Tashkent 2024” халқаро кўргазмасида қатнашди. Компания кенг маҳсулот ассортиментини, жумладан энг янги ишланмаларни намойиш қилди. SamAuto стендидаги асосий тадбирлардан бири SAZ LF70 автобуси прототипининг тақдимоти бўлди.

Сиқилган табиий газдаги SAZ LF70 прототипи

SamAuto тақдим этган SAZ LF70 автобусининг прототипи – бу “SamAuto”нинг энг янги ўз ишланмаси. Тежамкор ва экологик тоза тўққиз метрли паст полли автобус сиқилган табиий газ (CNG)да ҳаракатланади. У ISUZU двигатели, Аллисон автоматик узатмалар қутиси, Италиянинг BRIST компанияси кўприклари ва Wabco тормоз тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу ишончлиликни, юқори эксплуатация ресурси ва фойдаланишнинг хавфсизлигини таъминлайди. SAZ LF70 модели кам мобил йўловчилар учун қулай “kneeling” тизими билан жиҳозланган: бекатларда йўловчи чиқариш ва туширишда кузов эшик томонга эгилиб “ўтиради”.

Йўловчи сиғими оширилган шаҳар паст полли автобуси (70 киши, жумладан 26 та ўтириш жойи) БМТ YIK халқаро қоидалари талабларига мувофиқ, шаҳар йўналишлари учун махсус ишлаб чиқилган. Айнан шу сабабли, ташламалар даражаси ва эксплуатация сарфларининг камайиши уни йирик шаҳарлар автотранспорт корхоналари учун идеал танловга айлантиради.

SAZ LF70 автобусининг техник характеристикаси:

Габаритлар: 9410 х 2550 х 3452 мм. Қаторлама ўн олти цилиндрли экологик “Евро-5” тоифасига мансуб двигател, ишчи ҳажми – 7 790 куб см, автоматик олти босқичли узатмалар қутиси билан жиҳозланган. CNG -1/ CNG -3 тоифасидаги бешта баллонга қуйиладиган табиий газ ҳажми, 200 бар босимда, 725 литр ёки 145 куб/м, бу автобусга битта ёқилғи қуйишда 300 км юриш имконини беради.

Прототип юксак аниқликда тақдим этилган, бу маҳсулотнинг потенциал фойдаланувчиларига барча асосий функцияларнинг ишга лаёқатлилигини текшириш имконини беради. Кўргазма давомида SamAuto мутахассислари, бозор талаблари ва буюртмачилар истакларини инобатга олган ҳолда, SAZ LF70 CNG прототипининг модификациялари ва опциялар тўпламини муҳокама қилиш учун, мижозлар ва ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирган. SAZ LF70 автобусининг прототипи билан бир вақтда, компанияда SAZ LF70 ЭВ электробусини ишлаб чиқиш давом этмоқда. Компания транспорт операторлари учун максимал самарали ечимлар яратиш мақсадида эксплуатация қилишнинг барча хусусиятларини ҳисобга олишга интилади.

SAZ LF70 CNG моделининг серияли ишлаб чиқарилиши 2025 йил апрелга режалаштирилган. Жами, кейинги йилда газ двигателли 70 та автобуси ишлаб чиқарилиши мўлжалланмоқда.

Компания вакиллари қайд этишларича, бу SAZ оиласидаги илк конструкторлик ишланмаси эмас. 2012-йилда SAZ LE60 автобусининг илк прототипи тақдим этилганди. Интерер дизайни ва қўлланилган агрегатларга кўра, бу моделлар ўзаро ўхшаш, бироқ харакеристикалари сезиларли фарқ қилади. SAZ LE60’да тежамкорликка урғу берилган бўлса, SAZ LF70 тежамкорлик ва юқори экологик тозаликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Янгиланган SAZ HC45 автобуси

Кўргазма доирасида SamAuto стендида тақдим этилган яна бир янгилик – имкониятлари чекланган йўловчилар эҳтиёжларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган SAZ HC45 паст полли автобуси бўлди.

Умумий йўловчи сиғими 36 киши (15 та ўтириш жойи) бўлган автобус “Ҳаммабоп муҳит” давлат манзилли дастурига тўлиқ мос келади. Базавий комплектацияда, кам мобил йўловчиларни чиқариш-тушириш учун автобус платформа (аппарел) билан жиҳозланган.

Йўловчи ташувчилар учун қўшимча опциялар қаторида тутқичлар ва ногиронлар креслосини маҳкамлаш учун тизимлар билан таъминланган алоҳида жой мавжудлигини келтириш мумкин. Йўловчиларга қулай бўлиши учун битта иқлим назоратига эга иқлим тизими ва икки қаватли ойна ўрнатилган. Ихчам ва тежамкор автобус табиий газ (CNG) да ишлайди: CNG -1 тоифасидаги иккита баллондаги табиий газ ҳажми, 200 бар босимда 300 литр ёки 60 куб/м бўлиб, бу автобусга битта қуйишда 270 км юриш имконини беради.

SamAuto’нинг яқин истиқболдаги режалари

Самарқанд автомобил заводи экологик тоза технологияларга сармоя киритишни давом эттириб, бозорнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиради. Чунончи, яқин истиқболда SamAuto истеъмолчиларга автобусларнинг барча турларини, жумладан, дизел, газ ва электродвигателли моделларини таклиф этади. Бундан ташқари, ўз ривожланиш стратегияси доирасида, компания экспортни ошириб, барқарор транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашишни режалаштирган.

Мавзуга оид