Самарқанд вилояти ҳокими нега ишдан олинди?
12 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.
Йиғилиш давомида Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Президент ҳудудларни ривожлантириш борасида давлат органларининг ўрни ва масъулияти ҳақида сўз юритар экан, ўтган ҳафтада Самарқанд вилоятига ташрифи давомида (давлат раҳбари 10 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлганди) айрим раҳбарларнинг бефарқлиги ва ҳаракатсизлиги оқибатида бу ҳудудда жуда кўплаб жиддий муаммолар тўпланиб қолгани маълум бўлганини қаттиқ танқид қилди. Айниқса, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят идоралари раҳбарлари ўртасида амалий ва соғлом муносабатга путур етгани Самарқанднинг бугунги тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
«Вилоят ҳокимининг жамоатчилик ва раҳбарлар фикрини инобатга олмасдан иш тутиши, ижрочилар олдига саёз ўйланган вазифа ва топшириқларни қўйиши, унда журъат ва ташаббускорлик, масъулиятни дадиллик билан ўзига олиш фазилатлари етишмаслиги ҳозирги вақтда вилоятда ўта жиддий ва долзарб вазифаларни ҳал этиш имконини бермаяпти. Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот мавжуд эмас, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларда узилиш пайдо бўлган», – дея қайд этган президент.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудудда барпо этилаётган объектларни қуриш, инвестиция маблағларини ўзлаштириш ишлари оқсамоқда, экспортга чиқариладиган маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш таъминланмаяпти.
«Шаҳар ва туманларда ободончилик, одамлар учун қулай, тоза-озода муҳит яратиш масалалари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Вилоят молия ва солиқ идоралари солиқ базасини кенгайтириш имкониятларини излаш ва уларни тўлиқ ишга солиш ишлари билан етарли даражада шуғулланмаяпти. Ана шу муаммоларни ҳал этиш, бу йўлда бутун Самарқанд аҳлини бирлаштириш ва ўз ортидан эргаштириш учун вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевда билим ва салоҳият, раҳбарлик тажрибаси етишмади», – дея қайд этган Ўзбекистон раҳбари.
Ҳиммат Оқбўтаев 2016 йил 23 декабридан вилоят ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У бош вазир ўринбосари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимига тайинланган Зойир Мирзаев ўрнини эгаллаган эди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024