Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги паспорт столларида электрон навбат йўлга қўйилди. Энди навбат вилоят марказларига
Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида электрон навбат тизимини жорий этилди. Тез орада интернет орқали навбатга ёзилиш имконияти яратилади. Бу ҳақда Kun.uz’га ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин Усмонов маълум қилди.
ИИВ расмийси 2017 йили синов тариқасида Олмазор тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида жорий этилган электрон навбат тизими нима учун Тошкент шаҳри ва республиканинг қолган ҳудудларига татбиқ этилмаганига ҳам ойдинлик киритиб ўтди.

«Олмазор туманида ҳақиқатан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон навбат тизимини жорий қилиш бўйича пилот-проектни ишга тушириб кўрдик. Бирмунча муддат бу тизимдан фойдаланганимизда тизим бир томонлама экани маълум бўлди. Чунки мазкур тизимда фақат онлайн мурожаат қилувчилар ҳисобга олинган-у, лекин паспорт столига ўзлари бориб мурожаат қиладиган фуқаролар инобатга олинмагани сабабли икки хил йўл билан навбат олган фуқаролар ўртасида тушунмовчилик, навбат талашишлар кўп кузатилди» дея Фазлиддин Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг таъкидлашича, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида электрон навбат тизимини жорий қилиш масаласи кўриб чиқилиб, 2019 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрининг барча туманларида ушбу тизим жорий этилган. Янги тизимда аввалгисида кузатилган муаммолар бартараф этилган. Фуқаро нима масалада келганига қараб 6та йўналиш бўйича инфокиоскка ўхшаш қурилмадан навбат олиши мумкин.
«Ҳозирча электрон навбатни оффлайн тарзда олиш мумкин. Тез орада интернет орқали, яъни Ягона давлат хизматлари портали – My.gov.uz орқали ҳам навбат олиш имконияти яратилади. Бу давлат ишида, турли ташкилотларда ишлайдиган юртдошларимизнинг вақтларини тежаш мақсадида қилиняпти. Бу тизим ҳам ҳозир интеграция қилиш жараёнида. Ушбу интеграцияни амалга оширсак, онлайн ва офлайн навбат олиш жараёни битта тизимга уланади, шунда фуқаролар ўртасида навбат бўйича ҳеч қандай келишмовчилик бўлмайди. Электрон навбат тизими Тошкент шаҳри ва унинг барча туманларида, шунингдек, ҳозирча вилоятларнинг марказларида жорий қилинади», дейди Фазлиддин Усмонов.
Мавзуга оид
16:49 / 29.07.2024
Яккасарой тумани “паспорт стол” бошлиғи 7 йилга қамалди. У чет эл фуқароларига Ўзбекистон фуқаролигини пуллаган
00:07 / 15.01.2021
ИИВ расмийси: Паспортининг муддати тугамаган фуқаро ID-карта олишга мажбур эмас
13:40 / 13.01.2021
ID-картани республиканинг исталган ҳудудидан олиш мумкин — ИИВ расмийси
23:15 / 03.05.2020