ИИБ “Диндорларга қарши қатағон Наманган вилоятида давом этади” номли хабарга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ рўмол ўраган ўқувчи қизлар Ички ишлар органлари ходимаси қаршиси тик тургани акс этган сурат тарқалди. Орадан кўп ўтмай ушбу суратларга мос равишда “Диндорларга қарши қатағон Наманган вилоятида давом этади” номли хабар тарқатилди. Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур сурат ва мақолага нисбатан муносабат билдирди.
ИИБнинг қайд этишича, 8 апрель куни Янгиқўрғон туманидаги 10-сонли мактаб томонидан туман ИИБга алоқа хати юборилган.
Унда мактабда аввалига 5 нафар, охирги кунларда 10 нафар қизлар белгиланган тартибдаги мактаб формасини кийиб юриш қоидаларига риоя қилмаётгани, уларга бир неча маротаба мактаб формасида, лозим бўлса, оддий рўмол ўраб келишлари тўғрисида тушунтирилгани, бироқ ота-оналар ҳам, қизлар ҳам мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилмаётгани маълум қилинган.
10 апрель куни ушбу мактабда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида 9—11-синфлар ўртасида жиноят содир этилишининг олдини олиш юзасидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган.
Муҳокама давомида алоқа хатида кўрсатилган қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган ва уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори тушунтирилган.
«Суҳбат якунида ўқувчи қизларга мактабга белгиланган тартибда кийиниб келишлари, ҳижобда эмас рўмол ўрашлари мумкинлиги, бунга ҳеч ким қаршилик кўрсатмаслиги тушунтириб ўтилган», — дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
10:06 / 24.11.2024
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024