Жамият | 20:47 / 25.09.2019
3863
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудий Электр Тармоқлари» АЖ жамоаси халқаро мусобақада ғолиблар қаторида бўлишди

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 14-25 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари электр энергетикаси ходимлари ўртасида XVI Халқаро малака ошириш танлови бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақаларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этган «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ жамоаси фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, мусобақа якунларига кўра, назарий билим синови ва трансформатор подстанциясида юз берган ёнғинни бартараф этиш босқичларида энергетикларимиз биринчи ўринни эгаллашди. «Энг яхши жамоа сардори» номинацияси бўйича ўтказилган танловда эса жамоамиз сардори Екатерина Титухина энг юқори ўринга лойиқ деб топилди.

МДҲ давлатлари ходимлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган мусобақаларда иштирокчи давлатлар энергетиклари техник хавфсизлик, тармоқларга техник хизмат кўрсатиш, авариявий ҳолатларда техник ва амалий ҳаракатлар каби йўналишларда баҳсларга киришади.

Энергетикларимизнинг бундай халқаро мусобақаларда иштирок этиши соҳага бўлган тажриба ва кўникмаларни янада ошириш билан бир қаторда янги ишланмалар ва технологик янгиланишлар билан танишиш имконини ҳам беради.

 «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ Матбуот хизмати

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид