Жаҳон | 01:29 / 21.09.2025
15185
1 дақиқада ўқилади

БМТ анжуманида 10 мамлакат Фаластин давлатини тан олади

Фаластин БМТга аъзо 148 давлат томонидан тан олинган.

Фото: AP Photo

22 сентябр куни бўлиб ўтадиган БМТ анжуманида ўн мамлакат вакиллари Фаластин давлатини тан олади. Бу ҳақда Елисей саройида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. 

"Ўнта мамлакат Фаластин давлатини тан олиш ниятида", - деди Франция президенти Эммануэл Макроннинг маслаҳатчиси. 

Унинг сўзларига кўра, Франция билан биргаликда Андорра, Австралия, Белгия, Буюк Британия, Канада, Люксембург, Малта, Португалия ва Сан-Марино Фаластинни тан олади. 

Франция президентининг маслаҳатчиси шунингдек, Исроилнинг Иордан дарёси ғарбий қирғоғидаги Фаластин ерларини эгаллашга уринишини "қизил чизиқ" деб атади.

Фаластин БМТга аъзо 148 давлат томонидан тан олинган. Дунёнинг 95 мамлакатида Фаластин элчихоналари ва доимий ваколатхоналари фаолият юритади. 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид