Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
Осиё-Тинч океани минтақаси сўнгги йилларда ноқонуний мигрантлар учун энг хавфли жойлардан бирига айланди.
2025 йилда 8 мингга яқин одам миграция йўналишларида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу ҳақда БМТ тизимига кирувчи Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) вакили Мария Мойта маълум қилди.
«2025 йилда дунё бўйлаб 8 мингга яқин мигрант яшаш учун хавфсизроқ жойларга етиб боришга ёки ўзи учун яхшироқ келажакни таъминлашга уриниб, ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди», деди Мойта БМТ Женева офисида ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Осиё-Тинч океани минтақаси сўнгги йилларда ноқонуний мигрантлар учун энг хавфли жойлардан бирига айланиб, рекорд даражадаги ўлим ҳолатлари, жумладан, юзлаб роҳинжа мусулмонлари ва афғонларнинг ўлими қайд этилган.
«Бу рақамлар фожиаларнинг олдини олишда жамоавий заифликни акс эттиради», деди у.
Мойта миграция йўналишларига босим камаймаётганини, йўлларнинг ўзи эса доимий равишда ўзгариб бораётганини таъкидлади.
2025-2026 йилларда глобал миграция нафақат анъанавий иқтисодий омиллар, балки қуролли можаролар, иқлим ўзгариши ва ишчи кучига бўлган кескин эҳтиёжнинг кескин уйғунлиги билан белгиланадиган янги даврга кирди. Миграция кўпинча эркин танлов эмас, балки омон қолиш учун заруратга айланиб бормоқда.
БМТ вакили сўзларига кўра, можаролар, иқлим ўзгариши, ишчи кучига бўлган эҳтиёж ва мамлакатлар томонидан кўрилаётган чоралар каби омиллар одамларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартирмоқда.
Мавзуга оид
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссияси сессиясида иштирок этди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
08:31 / 01.06.2026