Ўзбекистон | 17:28 / 20.10.2021
15013
2 дақиқада ўқилади

Цитрус мевалар импорти божхона божидан озод қилинди

Фото: Getty Images

“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан 2022 йил 1 майгача қатор товарлар божхона божидан озод қилинди.

Ушбу товарлар:

  • банан, плантайн (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
  • янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
  • янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
  • янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
  • янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
  • киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Аввалроқ, қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қатор асосий қўшимча киритишни ўз ичига олгани хабар қилинганди. 

Хусусан, лойиҳада гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни хориждан Ўзбекистонга олиб киришда ва реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутилган.

Мавзуга оид