Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд ҳукмларининг дубликати ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчага кўра, ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун ҳужжат ҳар бир бети учун БҲМ 2 фоизи миқдорида бож ундирилади.
Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчага кўра, ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун ҳужжат ҳар бир бети учун БҲМ 2 фоизи миқдорида бож ундирилади.
Маълумот учун: ҳукм эълон қилинганидан кейин уч суткадан кечиктирилмай, ҳажми катта бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирилмай, унинг нусхаси маҳкумга ва оқланган шахсга берилиши лозим. Бошқа тарафларга ҳукм нусхаси ёки унинг кўчирмаси шу муддатда, уларнинг илтимосларига асосан берилади.
Агар маҳкум қамоқда сақланаётган бўлса, ҳукмнинг кўчирма нусхаси унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан ҳукм келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат кўчирма нусха топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
16:11 / 24.04.2026
“Credit House” иши бўйича ҳукм ўқилди
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026