Оролбўйи халқаро инновация маркази директори вафот этди
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Мирзамуратов вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Нурлибек Мирзамуратов 1963 йил 4 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича муҳандис-қурувчи. “Адолат” социал демократиялик партияси аъзоси, 2012-2014 йиллар оралиғида Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгеси депутати, 2014-2019 йиллар оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати бўлган.
1996 йилда «ЭКОСАН» халқаро ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси филиали етакчи мутахассиси, 1996-2005 йиллар «ЭКОСАН» халқаро ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директорининг ўринбосари, 2005 йилдан 2018 йилгача «ЭКОСАН» халқаро хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилотининг директори лавозимида ишлаб келган. 2018 йил октябрь ойидан умри охирги кунларигача Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келди.
Нурлибек Мирзамуратов иш фаолияти давомида, кейинги йилларда Орол денгизи қуриган тубида шўрланган ерларда экотизим ва барқарор турмуш даражасини таъминлаш, халқаро ташкилотлар билан инновация ва ерларнинг шўрланган ҳудудларида экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича маҳаллий олимлар ва чет эллик халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ва тажриба учун экспериментал майдонларни яратиш ишларида фаол хизмат кўрсатиб келган.
Фидокорона хизматлари эътиборга олиниб, 2020 йилда у Ўзбекистон ҳукумати томонидан «Ватан фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Мавзуга оид
22:52 / 25.10.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Орол денгизини қутқаришда ҳамкорлик қилади
21:41 / 09.10.2024
Сўнгги 5 йил ичида илк бор Шимолий Оролга сув қуйиш режаси бажарилди
19:02 / 14.09.2024
Жаҳон банки Орол денгизини сақлашнинг иккинчи босқичида иштирок этади
22:38 / 07.09.2024