Жамият | 08:31 / 19.03.2024
24280
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Наврўз сайиллари ташкил этиладиган ҳудудлар маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Наврўз байрами муносабати билан қайси ҳудудларда сайиллар ташкил этилиши бўйича маълумот берди.

Пойтахтда байрам кунлари асосий тантаналар «Янги Ўзбекистон» ва «Наврўз» маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, туманларда ҳам Наврўз сайиллари бўлиб ўтади. Булар:

  • Бектемир тумани: Coca-Cola Garden боғи 19 март куни;
  • Учтепа тумани: «Сеул эко боғи» 19 март куни;
  • Шайхонтоҳур тумани: Tashkent City боғи 19-23 март кунлари;
  • Юнусобод тумани: «Ўзэкспомарказ» ҳудудида 20 март куни;
  • Миробод тумани: «Фурқат» маданият ва истироҳат боғи 21-24 март кунлари;
  • Мирзо Улуғбек тумани «Марказий истироҳат боғи» 21-24 март кунлари;
  • Сергели тумани: «Марказий хиёбон» (мўлжал: Сергели ҳокимлиги) 21 март куни;
  • Олмазор тумани: Ёшлик шаҳарчаси, Беруний майдони 19 март куни;
  • Яккасарой тумани: Seoul Mun ҳамда Next кўнгилочар масканлари 21-24 март кунлари;
  • Янгиҳаёт тумани: Таshkent Index савдо мажмуаси 20 март куни;
  • Яшнобод тумани: «Ашхобод сайилгоҳи» 21-24 март кунлари;
  • Чилонзор тумани: «Ғафур Ғулом» боғи  21-24 март кунлари.

Мавзуга оид