Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги илк мустақил хусусий университет 100 фоизгача грант дастури билан ўқишга қабул қилади
Андижонда жойлашган янги хорижий университет 2019-2020 ўқув йилига бакалавриатура бўйича қабул бошланганини маълум қилади. Ажойиб имконият! Бўлажак талабаларга 100 фоизгача грант тақдим этилади.
Бунинг учун сиздан IELTS тести натижаларини тақдим этиш талаб этилади. Грант ажратиш тартиби қуйидагича:
- IELTS 5.0-5.9 – 30 фоизгача грант
- IELTS 6.0-6.9 – 40 фоизгача грант
- IELTS 7.0-7.4 – 50 фоизгача грант
- IELTS 7.5 ва ундан юқори – 100 фоиз тўлиқ грант
Шарда университети Ҳиндистонда талабаларнинг чорак қисмини дунёнинг 80дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган ёшлар ташкил қиладиган Осиёдаги ягона университети саналади. Эндиликда сизда мазкур олийгоҳнинг Ўзбекистонда очилган янги филиалида қуйидаги йўналишлар таҳсил олиш имкони мавжуд:
МУҲАНДИСЛИК
- Компьютер фанлари ва муҳандислик
- Компьютер фанлари Кибер хавфсизлик мутахассислиги
- АI бўйича компьютер фанлари ва машинани ўрганиш
- Электр муҳандислик
- Электр муҳандислик Биомедикал мутахассислиги билан
- Электр муҳандислик электр воситалари мутахассислиги билан
- Электр муҳандислик замонавий электр тармоқлари мутахассислиги билан
- Ахборот технологиялари
- Электроника ва коммуникация мутахассислиги
- Ер ости тизимларида электроника ва коммуникация муҳандислиги мутахассислиги
- Сигнал жараёнида электроника ва коммуникация муҳандислиги мутахассислиги
Барча муҳандислик дастурлари учун йиллик таълим тўлови 43 000 000 сўм (5.000 АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

БИЗНЕС
- Бизнес бошқаруви бакалаври
- Инсон ресурсларини бошқариш
- Тадбиркорлик
- Маркетинг
- Халқаро бизнес
Бизнес дастурининг йиллик таълим тўлови – 34 400 000 сўм (4.000 АҚШ доллари).
Шунингдек, университетда қуйидаги дастурлар бўйича ҳам таҳсил олиш мумкин:
- Халқаро FAST-TRACK дастурлари (Муҳандислик ва Менежмент) – мазкур дастурга йилллик таълим тўлови 43.000.000 сўм (5.000 АҚШ доллари)ни ташкил этади.
- Инглиз тили тайёрлов курси – йиллик тўлов қиймати – 17.200.000 сўм (2.000 АҚШ доллари)
Диққат! Абитуриентлардан керакли ҳужжатлар қуйидаги икки босқичда қабул қилинади:
- 18 августга қадар – имтиҳон куни 19-20-21 сентябрь
- 5 сентябрга қадар – имтиҳон куни 6-7-8 сентябрь
IELTS натижасини 2019 йил сентябрга қадар топширишингиз мумкин.
Шошилинг! Дунё бўйлаб 47500дан ортиқ талабаларга эга нуфузли олий таълим муассасаси сафидан жой олинг!

Sharda Group ҳақида
Sharda Educational Trust 1995 йилда ишлаб чиқариш соҳасидаги бир қанча етакчилар томонидан «Глобал муаммоларга жавоб берадиган профессионал таълим» бериш мақсади билан келажакдаги тенденцияларни эътироф этиш учун таълим ташаббуси сифатида ташкил қилинди. Sharda Group – Осиёдаги етакчи таълим ва соғлиқни сақлаш компанияси ҳисобланиб, ҳозирги вақтда ўзининг 200 гектар ер майдонида 25000 та талаба ва 47500 та битирувчига эга. Ундан ташқари, Sharda Group 20 та институтдан иборат 4 та кампусни бошқаради.
Sharda Group’нинг саноат оламидаги ҳамкорлари – TCS, Larsen, Turbo, Ranbaxy Laboratories, Pepsi, Samsung, Infosys, Wipro ва бошқалардир.

Шарда-Ўзбекистон Университети
Шарда-Ўзбекистон Университети Ҳиндистондаги Шарда Университети олий таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларида биргаликда иш олиб боради ва ишлаб чиқаришга оид талабларга ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлайди.
Шарда-Ўзбекистон Университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори асосида ҳар бир талабага халқаро стандартлар асосида таълим беришни ўз зиммасига олган ҳолда ташкил этилди. Бу воҳадаги биринчи мустақил ва хусусий университетдир. Шарда-Ўзбекистон Университети талабалари Ҳиндистондаги Шарда Университети талабалари деб ҳам ҳисобланади.

Янада кенгроқ соҳалар, кенгроқ имкониятлар
Келгуси йилларда Шарда-Ўзбекистон Университети Осиёдаги етакчи илмий ва инновацион тадқиқот марказларидан бири бўлиши кутилмоқда. Яқин келажакда муҳандислик, менежмент, тиббиёт, стоматалогия, ҳуқуқ, архитектура, дизайн, журналистика ва оммавий коммуникациялар, компьютер дастури, фундаментал фанлар, ҳамширалик, биотехнология, озиқ-овқат технологияси, фармацевтика, физиотерапия, таълим, тиллар, анимация, қишлоқ хўжалиги, тасвирий санъат ва ҳужайра ҳамда саратон биологияси йўналишлари ҳам очилиши эҳтимоли мавжуд.

Хориждаги амалиёт дастурлари
Талабалар саноат лойиҳалари ва реал ҳаётдаги мисоллар орқали фанларни ўрганишади ва Шарда Университети ўз ҳамкорлари билан алмашинув дастурлари бўйича талабаларни 1 ойдан 6 ойгача чет эл мамлакатларида ўқиш имконини беради. Технология йўналишидаги талабалар ўқув дастурининг бир қисми сифатида Ҳиндистонда 6 ой мобайнида ишлаш имкониятига ҳам эгалар. Барча фанлар инглиз тилида олиб борилади, бу эса талабалар келажакда дунё бўйлаб карьера қилишларига имкон яратади.

Ёрқин келажак сари
Шарда-Ўзбекистон Университети Fortune 500 компаниялари билан ишлашни орзу қилганлар учун энг яхши маскандир. Microsoft, Amazon, IBM каби етакчи компаниялар Шарда Университети кампусига янги кадрларни ишга қабул қилиш мақсадида ташриф буюришади. Шарда Университети мамлакатларнинг ўсиш механизмини бошқарадиган ишчи кучини таъминлаши учун тан олинади.
Манзил: Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 73
Мурожаат учун телефон: +99890 5243700, +99890 5243800, +99890 9304301
Шарда-Ўзбекистон Университетининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси InStudy.uz билан боғланиш учун телефон: +99895 1948855
Сайт: www.shardauniversity.uz
E-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:55 / 23.08.2023
SUUz’нинг “Work & Travel” дастури
12:00 / 16.08.2022
Шарда Университети талабаси бўлинг ва 50% гача грантни қўлга киритинг
12:00 / 06.12.2021
Ўзбекистондаги Шарда Университети – ҳар бир инсон учун муносиб таълим
12:00 / 16.09.2021