Жамият | 01:29 / 18.07.2016
4984
1 дақиқада ўқилади

Балтиморда қидирувдаги шахс полициядан қочиб, Burger King ходимларини гаровга олди

Фото: BaltemoreSun

АҚШнинг шарқий қисмида жойлашган Балтимор шаҳридаги Burger King емакхонасида қуролланган жиноятчи 4 нафар инсонни гаровга олди. Бу ҳақда шаҳар полиция вакиллари хабар берди.

“Қуролланган жиноятчи 4 нафар инсонни гаровга олди. Улар орасида 7 ёшли бола ҳам бор”, – дейилади полиция хабарида.

Улар берган маълумотга кўра, полиция номусга тегиш билан қидурувда бўлган жиноятчининг автомобили кўриб қолишади ва уни тўхтатишга ҳаракат қилишади. Бироқ жиноятчи полициядан қочиб, ўз автомобилида Burger King мижозларидан бирининг машинасига шикаст етказади ва қурол ўқталиб, емакхонага бостириб киради.

Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келишган ва жиноятчи билан келишишга ҳаракат қилишмоқда.