Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли пунктининг бош режасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар нималарни ҳисобга олади?
Фото: Depositphotos
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларининг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаларига топширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳлари;
туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари;
аҳоли пунктларининг бош режалари;
шаҳар ва посёлка чизиғи лойиҳалари;
аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;
аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари;
қуриш лойиҳалари.
Берилган ваколатга мувофиқ аҳоли пунктларининг бош режалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу ҳужжатларни амалга оширилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 10 кун муддатда ўз қарорларини қабул қиладилар. ҚФЙ ҲМРТ лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан сўнг уларни амалга оширилиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари 7 кун муддатда ўз қарорларини қабул қиладилар.
Ушбу қарорлар билан:
а) аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилади;
б) Ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби тасдиқланади;
в) Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари белгиланади;
г) аҳоли пунктининг бош режасини амалга ошириш масаласини Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокамага киритиш топшириғи берилади (ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш масаласи “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида ”Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан Фуқаролар йиғинига киритилади);
д) оммавий ахборот воситаларига аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганлиги ва уни амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги, ташкилотлар ва фуқаролар олдида турган вазифалар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсиялари берилади;
е) Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятнинг ва алоқадор туманнинг (шаҳарнинг) бошқа ташкилотлари ваколатига доир тегишли топшириқлар берилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қарор қабул қилинган санадан кейинги 3 кун муддат ичида Ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилиши ўтказилади ва йиғилишнинг қарори
билан вилоятнинг ҳамда тегишли туман (шаҳар)нинг ташкилотларига аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ таклифларни киритиш тўғрисида топшириқлар берилади.
Аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлари қўйидагиларни ҳисобга олади:
шаҳар ва шаҳар посёлкаси чизиғи лойиҳасини ишлаб чиқилишини таъминлаш;
бош режада аҳоли пунктининг лойиҳавий чегараси ичидаги майдонларини, тоифаларини, фойдаланувчиларни ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда босқичма-босқич аҳоли пункти ерлари таркибига киритиш (туман, шаҳар ҳокимлигининг захирасига олиш) ва бош режага мувофиқ, батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва шу асосида бино, иншоотларни жойлаштиришни таъминлаш;
йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш, шу жумладан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автостанцияларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш;
энергия тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилишини ҳисобга олган холда сув таъминоти, канализация, ирригация, электр, газ, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизациялаш;
мавжуд шаҳар ташкил қилувчи майдонларни реконструкция қилиш
ва янгиларини барпо этиш, боғ ва хиёбонларни ободонлаштириш йўли билан архитектура-режалаштириш қиёфасини яхшилаш ва меъморий ансамбллар яратиш ишларини ташкил этиш;
таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат, дам олиш масканлари ва уй-жой объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
аҳоли пунктлари ҳудудларининг муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш,
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳоли пунктларининг атроф муҳитини муҳофаза қилиш тизимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тармоқ схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш;
аҳоли фуқаро муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;
биринчи навбатда қуриш массивларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш (агар улар бош режа таркибида ишлаб чиқилмаган бўлса);
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
17:45 / 13.09.2025
«Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
23:16 / 25.08.2025