Ўзбекистон | 16:15 / 15.03.2021
11179
2 дақиқада ўқилади

Zamin фонди кар ва заиф эшитувчи болалар учун таълим сифатини ошириш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширмоқда 

Бухоро вилоятидаги эшитиш қобилияти заиф болалар учун 123-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Zamin Education» синфи очилди.

Фонд хабарига кўра, бу ерда ўқувчилар ахборот технологиялари бўйича кўникмаларни эгаллайди, Scratch, Arduino, Minecraft дастурлаш тиллари ва робототехника асосларини ўрганади.
 
Лойиҳани 2021 йилда амалга ошириш давомида 234та компьютер ва 18та интерактив доска эшитиш қобилияти заиф ва кар болалар учун 18та ихтисослаштирилган мактабнинг барчасида ўрнатилади. «Zamin Education» синфлари учун замонавий методология ишлаб чиқилган бўлиб, мактаб ўқитувчилари юқоридаги йўналишлар бўйича малака оширди.


 
Шунингдек, эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастури доирасида мактаб ёрдамчи ускуналар, жумладан замонавий FM тизимлари билан таъминланади. 

Республика педиатрия маркази шифокорлари томонидан мактаб ўқувчиларининг диагностикаси ўтказилиб, улар асосида 215 нафар ўқувчига 2тадан эшитиш воситаси берилади ва 4та кохлеар имплантация амалга оширилади.

Мавзуга оид