“Uzavtosanoat”, “UzAuto Motors” ва “Uzauto Motors Powertrain” компаниялари АССА Approved Employer мақомини олди
2022 йил август ойида “Uzavtosanoat”, “UzAuto Motors” ва “Uzauto Motors Powertrain” АCCА’нинг аккредитациядан ўтган иш берувчи мақомини олди ва ҳамкорига айланди. Ушбу мақом компаниянинг МҲХС (Молия ҳисоботлари халқаро стандартлари)га мувофиқ молия, таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги мутахассисларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва инвестицияларини намойиш этади.

Фото: Uzauto Motors Powertrain
Айни пайтда “Uzavtosanoat” тузилмаси корхоналарида АCCА, CФА, CФИ, CМА, CГМА ва CПА каби халқаро дастурлар доирасида молия мутахассислари малакасини ошириш дастури мавжуд. Етакчи халқаро дастурлар бўйича ўқитиш ва сертификатлаш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ҳамда топшириш учун ходимларга 9 кунгача ҳақ тўланадиган таътиллар тақдим этилган ҳолда компаниялар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳозирда “Uzavtosanoat”нинг 40га яқин ходимлари АCCА малака ошириш жараёнида имтиҳондан ўтишмоқда. Шунингдек, соҳа раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши туфайли, МҲХСга ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорларига (2020 йил 24 февралдаги ПҚ 4611-сонли) мувофиқ “Uzavtosanoat” ва “UzAuto Motors” компанияси тегишли меъёрий ҳужжатларни тайёрлашга ҳамда молиявий мутахассислар учун тизимли тренинглар ўтказиш учун рухсат олишга муваффақ бўлди.
Олинган билим ва малакалар молиявий мутахассисларга компаниянинг иқтисодий барқарорлиги учун зарур бўлган МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, молиявий таҳлил ва назорат, шунингдек, корпоратив бошқарув соҳасидаги халқаро стандартларни малакали жорий этишга ёрдам беради.
Эгалланган кўникмаларни қўллашга мисол тариқасида “Uzavtosanoat” АЖда МХҲСни жорий этиш бўлими томонидан “Wisdom Advisory” МЧЖ кўмагида 2019-2020 йиллар учун холдинг консолидацияланган молиявий ҳисоботи тайёрлаганини келтириш мумкин. Бу эса НАС стандартларидан МҲХСга кўпроқ ҳисоботларга ўтишни талаб қилди ва тармоқнинг 40дан ортиқ таркибий корхоналари “Deloitte & Touche” МЧЖдан аудиторлик хулосасини олишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, 2021 йил учун ҳисобот ички ресурслар томонидан тайёрланди, бу компанияга учинчи томон маслаҳатчилари хизматлари учун катта харажатлардан қочиш имконини берди. Ушбу мисол ташкилотлар учун ходимларни ривожлантиришга сармоя киритиш учун рағбат бўлиши керак.
Бундан ташқари, “UzAuto Motors” АЖ САП тизимида МХҲС асосидаги бухгалтерия ҳисобига ўтиш йўлида, шунингдек, қимматли қоғозларни республика ва халқаро фонд биржаларида (ИПО) дастлабки жойлаштиришга фаол тайёргарлик кўрмоқда.
АCCА томонидан тасдиқланган иш берувчи мақоми “Uzavtosanoat” АЖ ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришнинг муҳимлигини тушунишини ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда касб кўникмаларини ўстириш учун кенг имкониятлар яратиб беришини тасдиқлайди. Компания ҳозирда ходимларни ривожлантиришдан, шунингдек, молия ва МҲХС соҳасида ўсишни хоҳлайдиган интилувчан ва иқтидорли мутахассисларни жалб қилишдан манфаатдор.
Реклама
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наврўз байрамида Тошкентда автобус ва метро қандай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди
Жамият | 23:41 / 20.03.2025
-
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
Жаҳон | 23:39 / 20.03.2025
-
Халқаро олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди
Спорт | 23:37 / 20.03.2025
-
Каримов Россияга ишонмас эди. Унда нега иттифоқчи бўлганди?
Ўзбекистон | 23:12 / 20.03.2025
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди

18:45 / 27.12.2024