2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди
Ўтган йил Ўзбекистонда сотилган ҳар 100 та машинанинг 88 донаси UzAuto Motors'га тўғри келди. Энг кўп сотилган модел – Cobalt. Кейинги ўринларда – Damas ва Tracker.

Фото: Autostrada
Ўзбекистонда 2024 йилда 402 391 дона автомобил сотилган. Бу – «Ўзавтосаноат» АЖ тайёрлаган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида UzAuto Motors 353 730 дона, ADM Jizzakh 30 329 дона, BYD Uzbekistan Factory 17 132 дона, Asaka Motors 489 дона, Jizzakh Auto 394 дона, SamAuto 317 дона автомобилни харидорларга етказиб берган.
2024 йилда корхоналарнинг ички бозордаги улуши қуйидагича:
- UzAuto Motors – 87,9 фоиз;
- ADM Jizzakh – 7,5 фоиз;
- BYD Uzbekistan Factory – 4,3 фоиз;
- Jizzakh Auto – 0,1 фоиз;
- Asaka Motors – 0,1 фоиз;
- SamAuto – 0,1 фоиз.
Энг кўп сотилган автомобил – Cobalt. Ўтган йил 127 240 дона ушбу моделдаги автомобил сотилган.
Кейинги ўринларда Damas (106 001 дона) ва Tracker (37 903 дона) қайд этилган. Харидорлар 33 644 та Onix'га буюртма берган.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон енгил автомобиллар бозори ҳажми 456 347 донани ташкил этган. Шундан UzAuto Motors ҳиссасига 4 млрд 852 млн долларлик 369 999 дона автомобил, ADM Jizzakhʼга 823 млн долларлик 25 минг дона автомобил тўғри келган. Шунингдек, 2023 йилда 291 млн долларлик 8 948 дона BYD автомобили, 1 млрд 197 млн долларлик 50 435 дона бошқа русумдаги автомобиллар импорт қилинган.
Аввалроқ, 2024 йилда Ўзбекистонга умумий қиймати 1,27 млрд долларлик 74 525 дона енгил автомобил олиб кирилгани хабар қилинганди. Бу 2023 йилга нисбатан миқдор жиҳатидан 7 фоизга, қиймат жиҳатдан 33 фоизга кам.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда зилзила юз берди
Ўзбекистон | 17:40
-
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Жамият | 17:25
-
Чилонзорда янги пиёдалар йўлаги устидан «брусчатка» тўшалмоқда
Жамият | 17:12
-
Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios
Жаҳон | 17:05
Мавзуга оид

17:24 / 22.04.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Cobalt’дан тортиб BYD Song Plus’гача бўлган бир қатор автомобилларнинг нархи арзонлашди

21:35 / 19.04.2025
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести

21:44 / 17.04.2025
Наманганда “бизнес”га айланаётган “езда” ва ҳалок бўлаётган болалар: масъуллар назоратни йўқотдими?

21:50 / 16.04.2025