Ўзбекистон | 12:30 / 24.10.2017
10646
1 дақиқада ўқилади

«​Ягона дарча»​дан электрон рақами имзолар калити ва сертификатини олиш мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорларга «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ходимларини электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, уларни электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиботига тизимли равишда ўқитиш таъминланади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «​Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида»​ги қарорида шундай дейилади.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан имзоланган ПҚ-2412 сонли қарорнинг 17 позициясида «​барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш»​ назарда тутилганди. Қарорга киритилаётган ўзгартириш билан эндиликда «​электрон рақамли имзолар сертификати»​ ҳам берилиши кўзда тутилган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид