«UzAuto Motors» АЖ биржа орқали сотилади
Президент қарорига кўра, 8та акциядорлик жамиятидаги давлат улуши биржа орқали сотилади.

Фото: Kun.uz
«Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:
- Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
- норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
- резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.
Шунингдек, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади:
IPO (инглиз тилидан олинган –Initial Public Offering) – акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи ошкора таклиф этиш деган маънони билдиради. Яъни акцияларнинг чекланмаган шахслар орасидаги дастлабки сотуви ва дастлабки таклиф қилинишидир. IPO’ни ўтказишдан асосий мақсад корхонани ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилиш ҳисобланади.
SPO (инглиз тилидан олинган -Secondary Public Offering) – бу мавжуд акциядорларга тегишли акцияларнинг иккиламчи оммавий тарзда жойлаштирилишидир. Бунда корхонанинг муайян акциядори ёки акциядорларига тегишли бўлган акциялар оммавий равишда таклиф этилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон иқтисодий форумида бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров мамлакатдаги хусусийлаштириш жараёнларига тўхталиб, 2023 йилгача 10та, 2025 йилгача эса яна 20та энг йирик компанияда IPO ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади

13:45 / 13.02.2025
2024 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

19:04 / 20.01.2025
Пахта етиштиришда янги тартиб: Биржага таклифни кластерлар жойлайди, фермерлар танлайди

12:27 / 17.01.2025