Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди
Ўзбекистон етакчисини Япония бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.
Токиога ташрифнинг биринчи куни - 19 декабр якунида президент Шавкат Мирзиёев Акасака саройида Япония бош вазири номидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари шарафига ўтказилган расмий қабул маросимида иштирок этди.
Ўзбекистон етакчисини Япония бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.
Тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Давлат раҳбарининг Япония ҳукумати раҳбари билан музокаралари ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммити доирасидаги асосий тадбирлари 20 декабр куни бўлиб ўтади.







Мавзуга оид
17:48 / 27.12.2025
Шавкат Мирзиёев: “Очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”
12:57 / 27.12.2025
Ўзбекистон тўқимачилик саноатида экспорт ҳажмини 3,3 млрд долларга етказмоқчи
21:57 / 26.12.2025
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди?
13:32 / 26.12.2025