Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
Япония Ойни 11 минг км узунликдаги қуёш панеллари билан ўрашни ва Ер аҳолиси учун энергия ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Фото: Shimizu Corp
Ой бутун Ерни кеча-ю кундуз энергия билан таъминлайдиган улкан қуёш электр станциясига айланиши мумкин. Япон муҳандислари табиий йўлдошни экватор бўйлаб ўраб оладиган улкан қуёш панеллари ҳалқаси концепциясини тақдим этди. «Ой ҳалқаси» деб номланган ушбу улкан лойиҳа ҳақида Dailygalaxy илмий портали хабар берди.
Shimizu корпорациясининг янги технологияси сайёрамиздаги об-ҳаво ёки кун ва туннинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган тоза энергия оқимини ваъда қилади, дейилади мақолада. Режада кенглиги қарийб 400 километр бўлган қуёшли белбоғ қуриш кўзда тутилган. Унинг узунлиги ақл бовар қилмайдиган 11 минг километрни ташкил этади, бу Ой экваторининг узунлигига тенг.
Корпорациянинг таъкидлашича, қурилиш ер устидаги одамларнинг бевосита иштирокисиз амалга оширилади. Асосий ишчилар роботлар бўлади, одамлар эса жараённи Ердан - масофадан туриб бошқаради. Аксарият материалларни ўша жойнинг ўзида қазиб олиш режалаштирилган. Ой реголити (тупроқ) бетон ва шиша ишлаб чиқариш учун асос бўлади, чунки Ердан юкларни ташиш жуда қиммат.
Олимлар қурилишга тайёргарликни 2035 йилда бошлашни кутмоқда. Уларнинг таъкидлашича, тизимнинг самарадорлиги рекорд даражада бўлади, чунки Ойда атмосфера йўқ, демак, булутлар ҳам йўқ. Қуёш панеллари тўлиқ қувватда узлуксиз ишлайди. Shimiz ҳисоб-китобларига кўра, бундай ҳалқа 13 минг тераваттгача энергия ишлаб чиқара олади, бу бутун инсоният эҳтиёжидан бир неча баравар кўпдир.
Асосий масала – бу энергияни Ерга қандай етказиш. Бунинг учун микротўлқинлар ва кучли лазердан фойдаланиш режалаштирилган. Ойнинг кўринадиган томонидаги махсус антенналар нурларни сайёрамиздаги қабул қилиш станцияларига йўналтиради.

Лойиҳа бекорга пайдо бўлмаган - бу 2011 йилда Фукусимадаги фалокатдан кейин Япониядаги энергия инқирозига жавобдир. Мамлакат атом станцияларига муқобилларни изламоқда ва коинот идеал майдонга ўхшаяпти. Бироқ қийинчиликлар етарли. Масалан, қурилиш нархи ҳозирча айтилмаяпти, аммо сумма аниқ астрономик бўлади. Ой чанги яна бир жиддий тўсиқдир, чунки у жуда тажовузкор. Майда заррачалар техникани ишдан чиқариши ёки қуёш панеллари юзасини тўсиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, бундай миқёсдаги лойиҳани бир мамлакат кучи билан амалга ошириб бўлмайди ва халқаро ҳамкорлик ҳамда янги космик қонунчилик талаб этилади.
Мавзуга оид
22:25
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
12:24
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда 200 та иш ўрни очилди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:29 / 23.03.2026