Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмайди - Баҳром Алматов
Фақатгина тўлиқ тузалмасдан шифохонадан чиқариб юборилганлар қайта шифохонага мурожаат қилиши мумкин
Фото: KUN.UZ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.
«Агар коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмайди. Асоратлари ҳам қолмайди. Фақатгина тўлиқ тузалмасдан шифохонадан чиқариб юборилганлар қайта шифохонага мурожаат қилиши мумкин», — деди Баҳром Алматов.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, мактабларни дезинфекция қилиш учун аҳоли ёки ўқувчилардан пул йиғиш нотўғридир.
«Мактабларни дезинфекция қилиш учун аҳоли ёки ўқувчилардан пул йиғиш нотўғри. Мактабларни дезинфекция қилиш мактаб раҳбарлари ва дезинфекция қилувчилар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Болалардан ёки аҳоли вакилларидан бунинг учун ҳақ олиш нотўғри», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.
Аввалроқ, Президент хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025