Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация Тожикистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи хабар берган.
Қайд этилишича, таниқли давлат ва санъат арбобларидан ташкил топган делегация сафидан Ўзбекистон бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри директори Мирза Азизов, Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори Шуҳрат Тўхтасимов, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, музей директорлари жой олган.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки давлат халқлари ўртасидаги илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Тожикистонга дўстона сафар Сўғд вилоятининг тарихий музейига ташрифдан бошланди. Ўтмиши-ю тарихий илдизлари бир бўлган тожик биродарлар қадим тарихидан сўзловчи маълумотлар, экспонатлар барчада катта қизиқиш уйғотди, дейилади вазирлик маълумотида.

Мавзуга оид
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
19:00 / 11.01.2026
Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди
20:17 / 09.01.2026