Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди
“Лочин” русумли мототранспорт воситаси тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланди.
ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистонга чиқиб кетаётган “Лочин” русумли мототранспорт воситаси тегишли тартибда кўрикдан ўтказилди.
Кўрик чоғида унинг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этувчи “Иммуноглобулин”, “Ферритин” каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026