Тўқаев Путиннинг Ўзбекистон иштирокида уч томонлама иттифоқ тузиш ғояси ҳақида гапирди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия президенти Владимир Путиннинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўзига хос уч томонлама иттифоқини ташкил этиш, шу жумладан, газ соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Ҳа, қўшимча мувофиқлаштиришни ва ҳатто музокараларни талаб қиладиган масалалар бор. Хусусан, гап газ сектори ҳақида кетяпти. Лекин биз қандайдир масалани драмалаштирмаяпмиз. Мен Владимир Владимировичга шундай масалалар борлигини айтдим, улар муҳокама талаб қилади, лекин мутлақо драматизацияни эмас. Бу иш юзасидан бўладиган масалалар», деди Тўқаев.
Қозоғистон президенти бу сўзларни Кремлда, Россия-Қозоғистон музокараларидан кейин Россия бош вазири Михаил Мишустин билан бўлиб ўтган учрашувда айтган. Унинг сўзларини Interfax келтирмоқда.
Тўқаев «тегишли келишувларга эришамиз» деб ишонч билдирди. «Бундан ташқари, бугун Владимир Владимирович қандайдир уч томонлама иттифоқ тузишимиз кераклигини айтди ва у Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилмоқчи», — деди Тўқаев.
Унинг қўшимча қилишича: «Керакли натижа ва келишувга эришиш учун биз ҳам бу масала моҳиятини тушуниб олишимиз керак, ҳар ҳолда ўзим ҳам. Мутахассисларимизни айтмасаям бўлади. Нега энди йўқ бўлиши керак?» деб хулоса қилди Қозоғистон раҳбари.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024