Жаҳон | 00:59 / 22.02.2022
40110
1 дақиқада ўқилади

Путин ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди

Владимир Путин, Денис Пушилин ва Леонид Пасечник Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги ҳужжат ҳамда дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни имзолади.

Россия ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин россияликларга мурожаатида эълон қилди.

РБКнинг ёзишича, Владимир Путин, Денис Пушилин ва Леонид Пасечник Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги ҳужжат ҳамда дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни имзолади.

«Аллақачон пишиб-етилган қарорни қабул қилиш: зудлик билан Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини тан олиш зарур деб ҳисоблайман. Россия Федерацияси Федерал мажлисидан бу қарорни қўллаб-қувватлашини сўрайман», — деди у.

21 феврал куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси раҳбарлари Россия президентидан бу республикаларни тан олишни сўраганди.

Мавзуга оид