Тан олинмаган давлатлар

Нечоғлик ғалати бўлмасин, давлатларни тан олишнинг умум қабул қилинган ягона мезони йўқ. Халқаро ҳуқуқ ва дипломатия назариясида бу борада иккита асосий концепция бор: декларатив ва конститутив. Биринчисига кўра, сиёсий тузилма ўзини давлат деб эълон қилган бўлса — демак у чиндан ҳам шундай. Иккинчисига кўра, шунчаки декларация етарли эмас, бошқа давлатларнинг тан олиши ҳам зарур.

Замонавий халқаро сиёсат конститутив назарига асосланади, бироқ бу БМТнинг бирор ҳужжатларида акс этмаган, айрим минтақавий келишувлар, масалан, 1933 йили Шимолий ва Жанубий Америка давлатлари томонидан имзоланган Монтевидео конвенцияси ҳисобга олинмаса.

Айни пайтда жаҳонда 206 та суверен давлат бор, улардан 193 таси БМТга аъзо. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар 1648 йилги Вестфал сулҳ шартномаси принциплари бўйича қурилади: давлатлар бир-бирининг суверенитетини ҳурмат қилиши, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслиги, шунингдек давлатлардан бирида ҳокимият ўзгарган тақдирда ҳам давлатлараро шартномаларга амал қилиши керак. 

Тан олиш — бу муносабатлар тизимининг муҳим унсури. Бу формал жиҳатдан бир давлатнинг бошқа бир сиёсий тузилмани ўзига тенг давлат, у билан дипломатик алоқалар қуриш, шартномалар имзолаш мумкин деб тан олишга формал розиликдир.

Оддий мисол: Нидерландия 1572 йилда Испаниядан мустақиллик эълон қилади, бироқ Вестфал сулҳ битимига қадар бир гуруҳ қўзғолончилар Испания тожига тегишли ерларда ҳокимият ўрнатиб олган, деб ҳисобланарди. Сулҳ шартномаси тузилгач, Нидерлания тенг ҳуқуқли давлатга айланган.

Йорк университети профессори Нина Касперсен тан олинмаган сиёсий тузилмани аниқлаш мумкин бўлган бир неча мезонларни ажратиб кўрсатган

Биринчдан, у камида икки йил яшаган бўлиши, ўзи даъво қилаётган ҳудуднинг 2/3 қисмини, жумладан, бош шаҳар ва асосий ҳудудларни эгаллаган бўлиши керак.

Иккинчидан, бу давлат раҳбарияти галдаги давлат институтларини шакллантиришга интилаётган, унга легитимликни қўллаб-қувватлаш муҳим бўлиши керак.