Фан-техника | 12:33 / 31.10.2023
47065
3 дақиқада ўқилади

Жавоблар эволюцияси, иқтибос ва созланадиган ҳаволалар – Telegram’да навбатдаги янгиланишлар

Борган сари ижтимоийлашаётган мессенжерда фойдаланувчилар эндиликда хабарнинг фақат бир қисмига жавоб бериши, жавобларни бошқа чатларга юбориши, исталган матнни иқтибос каби форматлаши, шунингдек ҳаволаларни турлича кўринишда созлаши мумкин. 

Куни-кеча Telegram жамоаси мессенжерда навбатда янгиланишларни тақдим қилди.

Жавоблар – "reply" функциясида янгиликлар

2015 йилдан йўлга қўйилган узун суҳбатларда осон ҳаракатланиш имконини берган янги формат — хабарларга жавоб бериш янги даражага ўтди. Энди фойдаланувчилар хабарнинг исталган қисмига фақат ундан иқтибос олиш орқали жавоб бериши мумкин. Суҳбатдош асл хабарга ўтиш учун бундай иқтибосни босганида янги анимация туфайли у дарҳол ушбу хабарни кўради.

Хабар қисмидан иқтибос олиш учун хабарни босиш, керакли матнни белгилаб, “Иқтибос олиш” бандини танлаш керак.

Шунингдек, янги ўзгаришлар билан энди жавобларни бошқа чатларга ҳам юбориш мумкин. Масалан, агар кимгадир шахсан жавоб беришни ёки муҳокамани бошқа гуруҳ ёки каналга кўчиришни хоҳласангиз. Иқтибос олинган матн босилганида асл хабар у жойланган гуруҳда очилади. Фақат бунинг учун бу жавоб ёзилган каналда ўша фойдаланувчининг рухсати бўлиши керак.

Бошқа чатда жавоб бериш учун киритиш майдони юқорисидаги жавоб бериш панелини босинг, “Бошқа чатда жавоб бериш” бандини белгиланг, кейин қаерга юбормоқчилигингизни танланг.

Иқтибосларни форматлаш

Фойдаланувчилар бошқалардан бевосита иқтибос олишдан ташқари, исталган матнга, жумладан, битта жавобдаги бир нечта иқтибосга иқтибос форматлашини қўшишингиз мумкин.

Ҳаволалар созламалари

Telegramга 2015 йилда қўшилган ҳаволага разм солиш имконияти ҳам анча жиддий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Энди фойдаланувчилар исталган хабардаги ҳаволалар кўринишини созлаши мумкин.

Яъни, медиа ўлчамини ўзгартириш, уни хабар остида ёки юқорисида чиқишини танлаш ва агар бир нечта ҳавола бўлса, қайси ҳаволага разм солишни танлаш мумкин. Шунингдек, разм солиш соҳасининг исталган қисмини босиш орқали ҳаволани осон очиш мумкин.

Юқоридаги янги функциялардан фойдаланиш қулай бўлиши учун уларга контекст менюси қўшилган. Ушбу меню хабарларга жавоб бераётганда, уларни узатаётганда, ҳаволалар қўшаётганда ёки буларнинг ҳаммасини бир вақтда бажараётганда чиқади.

Premium фойдаланувчилар ҳисоби учун ранг ёки ранглар комбинациясини танлаш орқали ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мослаштириши мумкин. Бунда исм ранги барча гуруҳларда, у юборадиган ҳаволаларда, шунингдек, хабарлар жавобларида ўзгаради.

Маълум қилинишича, бу созламалардан обуначилардан етарли овозлар йиғиб, камида 5-даражага етган каналлар ҳам фойдалана олади.

Ҳикояларнинг янги имкониятлари

Ҳикояларда энди видеоларни олдинга ва орқага тез ўтказиш имконияти мавжуд, бунинг учун экранни босиб туриб, ўнгга ёки чапга суриш керак. Яхшироқ, ёрқинроқ селфилар олиш мақсадида илиқлик ва интенсивлик учун мослашувчан созламалар ҳам очилган.

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг айтишича, мессенжерда Premium фойдаланувчилар сони аллақачон 3,5 миллионга етган.

Мавзуга оид