Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
Ҳозир кўплаб муҳим алоқалар Signal каби шифрланган иловаларда амалга оширилаётгани таъкидланмоқда.
Украина расмийлари бу йилги киберхавфсизлик бўйича махфий йиғилишда Telegram мобил иловасига чекловлар қўйиш масаласини муҳокама қилди, деб ёзди The New York Times (NYT) бу борада хабардор икки кишига таяниб.
Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) илова мамлакат хавфсизлигига хавф туғдиради ва Россия ундан дезинформация, киберҳужумлар, ҳакерлик, жосуслик ва ракета зарбаларини янада аниқроқ нишонга олиш учун фойдаланмоқда, деган хулосага келди.
Қайд қилинишича, энди Украина расмийлари Telegram иловасига камроқ таянишга ҳаракат қилмоқда. Сентябр ойида расмийлар ҳарбий хизматчилар, юқори мартабали амалдорлар ва муҳим инфратузилма билан боғлиқ бўлган ходимларга хабар алмашиш иловасидан фойдаланишни чеклашни буюрган. Ҳозир кўплаб муҳим алоқалар Signal каби шифрланган иловаларда амалга оширилмоқда, деб таъкидлади NYT.
«Биз қарам эканлигимизни тушунамиз», деб тан олди Украина парламенти аъзоси Ярослав Юрчишин нашрга. Мамлакат учун мессенжердан воз кечиш осон бўлмайди: украиналикларнинг қарийб 70 фоизи янгиликларни Telegram каналларидан ўқийди.
Октябр ойида Украина ТВ ва радио миллий кенгаши Telegram мессенжерини бутунлай блокировка қилишни талаб қилди, худди «Одноклассники», «ВКонтакте», Yandex ва Mail.ru компанияларининг барча хизматлари аввалроқ блоклангани каби.
Шу йилнинг феврал ойида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрий Коваленко «Украинада Telegram иловасини тақиқлаш/блоклаш имконсиз», деб айтган эди.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026