13:20 / 27.12.2018
13362

Тошкент шаҳрининг яна икки туманида ҳокимлар лавозимга расман тасдиқланди

Фото: KUN.UZ

Халқ депутатлари Яшнобод ва Сергели туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Шу кунга қадар Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов, Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Нозим Бахтиёрович Ҳусановлар ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида Ҳожиакбар Тиллашайхов Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Ҳожиакбар Тиллашайхов

Нозим Ҳусанов эса шу йилнинг майидан буён Сергели тумани ҳокими сифатида ишлаб келяпти.

Нозим Ҳусанов

Аввалроқ, Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Муҳаммадхонов Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Top