Спорт | 17:30 / 19.08.2018
6522
2 дақиқада ўқилади

Эркин кураш. Ўзбекистоннинг икки вакили бронза учун гиламга чиқади

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг 65 кг вазн тоифасидаги вакили Сирожиддин Ҳасанов нимчорак финалда ютқазган бўлсада, биринчи рақиби ҳиндистонлик Базиранг Базиранг финалга қадар етиб келгани учун бронза медаллар учун курашга қўшилди.

У бронза йўлида Тожикистон вакили Абдулқосим Файзиевга қарши баҳс юритиб, мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди. У биринчи раунддаёқ 10:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.

У энди бронза учун мўғулистонлик Батмагнаи Батчулуунга қарши гиламга чиқади.

57 кг вазн тоифасида иштирок этиб, чорак финалда мағлуб бўлган Маҳмуджон Шавкатовнинг рақиби - мўғулистонлик Эрденебат Бекбаяр ҳам финалга етиб келди. Шавкатов эса бронза медал учун курашни давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Аммо у бу имкониятдан фойдалана олмади ва жанубий кореялик Ким Сунггвонга мағлуб бўлди - 1:5 (0:1, 1:4).

86 кг вазн тоифасида иштирок этиб, чорак финалда ютқазган Рашид Қурбоновнинг рақиби мўғулистонлик Ордогал Уйтумен финалга чиқа олмади. Натижада ўзбекистонлик спортчи бронза медал учун кураша олмайдиган бўлди.

Бундан олдин 97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Магомед Ибрагимов ярим финалда имкониятни бой бергач, тўғридан-тўғри бронза медал учун гиламга чиқадиган бўлганди. Унинг рақиби япониялик Такеши Ямагучи.

74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов эса финалга чиққан. У олтин медаль учун қозоғистонлик Данияр Каисановга қарши беллашади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид