Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга қайтиб келади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
7 феврал куни эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда 6 феврал куни содир бўлган зилзила марказларидан бири — Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Спортчилар Каҳраманмараш шаҳрида 3−6 феврал кунлари ўтиши белгиланган халқаро мусобақада иштирок этаётганди. Бироқ мазкур ҳудуд зилзила марказига айланди. Шундан сўнг Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан терма жамоа Анқара шаҳрига олиб келинди.
6 феврал куни Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев уларни мамлакатга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган. У делегацияга қўшилиб, спортчи ва мураббийларнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади.
«Ҳозирда барча спортчиларнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади», дейилган хабарда.
Шунингдек, қўмита велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Аланияда, байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар эса Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётганини, зилзила ушбу ҳудудларга катта таъсир ўтказмагани ва машғулотлар режа асосида давом этаётганини маълум қилди.
- 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида 7,8 ва 7,5 балли иккита кучли зилзила рўй берди. Натижада мамлакат жануби-шарқи ва қўшни Сурия шимолида минглаб турар жой бинолари вайрон бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 2900 дан ортиқ, Сурияда эса 1400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, икки мамлакатда 20 мингга яқин киши жароҳатланган. Туркия президенти 12 февралга қадар мамлакатда миллий мотам эълон қилди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ОТМ Малайзиянинг илмий ютуқларидан фойдаланади
Ўзбекистон | 14:25
-
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33
-
Исроилнинг Ғазодаги янги операцияси, дронлар ҳужумига зўр берган Россия ва Ҳамаснинг ўлдирилган навбатдаги қўмондони – кун дайжести
Жаҳон | 13:21
-
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
Жаҳон | 13:17
Мавзуга оид

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

17:14 / 14.05.2025