Поликлиникаларни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва улар тиббий ходимлари меҳнати самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ҳамда тиббий ходимлар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ҳамда уларда фаолият юритаётган тиббий ходимлар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этиладиган туман/шаҳарлар рўйхати тасдиқланади.
Белгиланишича, рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 августдан бошлаб кўрсатилган туман/шаҳарларда жорий этилади. Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш Моддий рағбатлантириш ва тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида амалга оширилади. Рейтинг баҳолаш тизими 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади. ССВга бирламчи тизимдаги устувор йўналишлар, ҳудудлар географик жойлашуви ва касалланиш даражасига кўра рейтинг баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.
Рейтинг баҳолаш ҳисобот даври мобайнида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда улар тиббий ходимлари иш ҳажми, сифати ва вазифаларни бажариш натижадорлиги кўрсаткичларига асосланади.
Рейтинг баҳолаш тўрт босқичда ўтказилади:
- биринчи босқичда - тиббиёт ходимлари (тиббий бригада аъзолари) функционал вазифаларни бажариши тўлиқлиги кўрсаткичлари баҳоланади;
- иккинчи босқичда - бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, тиббий бригада аъзолари ва тор соҳа мутахассислари фаолияти тўлақонлиги, сифати ва пировард натижалари кўрсаткичлари, салбий кўрсаткичлари баҳоланади;
- учинчи босқичда – тиббий бригадалар, тор соҳа мутахассислар учун рейтинг баҳолаш тўпланган якуний балларидан келиб чиқиб рағбатлантириш ёки жазолаш чоралари белгиланади;
- тўртинчи босқичда – Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан рейтинг баҳолаш натижалари якунлари бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари раҳбарларини рағбатлантириш ёки жазо чораларини қўллаш бўйича қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024