Хитойликлар Ойнинг орқа томонида антиқа модда топишди
Хитойнинг “Юйту-2” луноходи Ойнинг кўринмас томонида номаълум модда аниқлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Модда кратерлардан бири тадқиқ қилинаётган вақтда аниқланган. Ровер уни суратга қайд қилган. Миссия сайтида маълум қилинишича, сурат июль охирида олинган.
Машина корпусида моддадан аксланаётган нур бўйича унинг таркибини аниқловчи Visible and Near-Infrared Spectrometer (VNIS) спектрометри ўрнатилган. Бироқ олимлар топилма нимадан ташкил топганини тушуна олишмаган ва фақат у “ноодатий рангга ва гелсимон таркибга эгалигини” айта олишган.
2019 йил январда Хитойнинг “Чанъэ-4” қурилмаси Ерга Ойнинг орқа томони суратини жўнатган. Қурилма Ойнинг геологик тузилиши ва тупроғи таркиби ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва бир қатор паст частотали радиоастрономик кузатувлар олиб боради.
Ойнинг орқа қисмидаги бирламчи мантия намуналарида пироксенлар ва оливинлар – кам миқдорда кальцийга ва кўп миқдорда темирга эга зич минераллар аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, бу жинслар дастлаб юқори мантия таркибига кирган, бироқ метеоритлар тушиши натижасида сиртга отилиб чиққан.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
23:34 / 18.10.2024