Ўзбекистон коррупция бўйича халқаро рейтингда 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллади
Transparency International 2020 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.
Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон рейтингда ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153-ўрин).
Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражаси бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0дан (коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич) 100га қадар (энг паст) шкала бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди.
Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, уни ишлаб чиқишда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.
Рейтингда 88 балл билан Дания ва Янги Зеландия етакчиликни қўлга киритди. Топ-10 рейтингдан Финландия, Сингапур, Швеция ва Швейцария (85 баллдан), Норвегия (84), Нидерландия (82), Германия ва Люксембург (80дан) ҳам жой олди.
Энг ёмон кўрсаткични Сомали, Жанубий Судан (12 баллдан), Сурия, (14 балл), Яман ва Венесуэла (15 баллдан) қайд этди.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
17:16 / 17.12.2024
Қирғизистон бош вазири коррупция туфайли истеъфога чиқарилган бўлиши мумкин
15:17 / 17.12.2024